Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Андерсон: «Бу ғолиблар жамоаси деб ўйлайман»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг янги аъзоси, ярим ҳимоячи Эллиот Андерсон янги клуби ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Ҳавбек Манчестер клубига «Ноттингем Форест»дан ўтди.

«Бу ғолиблар жамоаси деб ўйлайман. Улар шафқатсиз ва мен айнан шундай жамоада — чемпионлар ҳамда совринлар ютадиган инсонлар орасида ўйнашни хоҳлайман. Улар охирги 10–12 йил давомида ҳукмронлик қилишди, шу сабабли бу ерга ўтишни истадим. Бу — совринлар ютиш ва энг юқори даражада тўп суриш учун яратилган клуб. Бу ҳар бир футболчи учун жуда жозибадор. «Сити» — дунёнинг энг йирик клубларидан бири, уларнинг таркиби эса ҳайратланарли даражада кучли ва ҳар бир позицияда ажойиб ижрочилар бор.

Улар мени ўз сафида кўришни хоҳлаётганини билишим билан бу трансферни амалга оширишга қатъий қарор қилдим. Футболчи сифатида ўзингни энг юқори даражада синаб кўришни хоҳлайсан. «Сити»га ўтишим билан менда шундай имконият пайдо бўлди. Ташқаридан қараганда, «Сити» ўз футболчиларига жуда яхши муносабатда бўладиган ва уларнинг салоҳиятини тўлиқ очиб бериши учун идеал шароитларни яратиб берадиган клубдек туюлади. Уларнинг муваффақиятлари ва охирги 10–15 йилда кўрсатган футболи — шунчаки фавқулодда ҳодиса. Буларнинг барчасининг бир қисмига айланиш имкониятига эга бўлганимдан жуда фахрланаман», — деди Андерсон The Telegraph нашрига берган интервюсида.

Ўтган мавсумда Андерсон АПЛда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 18:12, 24.07.2026.
Ўқилди: 343 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик