Англиянинг «Тоттенхэм» клуби ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон 2026/27 йилги мавсум олдидан жамоанинг янги сардори этиб тайинланади.
SZY манбаси ва инглиз оммавий ахборот воситалари бераётган маълумотларга кўра, ушбу қарор бош мураббий Роберто Де Зерби томонидан жамоадаги етакчилик тузилмасини қайта шакллантириш доирасида қабул қилинган.
Клуб томонидан расмий эълон яқин ҳафталарда, амалдаги сардор Кристиан Ромеронинг жамоадан кетиши тўлиқ ҳал бўлганидан сўнг берилиши кутилмоқда.













