Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Расман: Шоҳмалик Комилов «Навбаҳор»ни тарк этди

Баҳо:
+ | -

Миллий чемпионатимизда давом этаётган ёзги трансфер ойнаси вақтида «Навбаҳор» таркибида навбатдаги ўзгариш юз берди. 26 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячи Шоҳмалик Комилов Наманган клуби сафини тарк этди.

«Лочинлар» таркибига 2025 йилги мавсум бошида келиб қўшилган футболчи ортда қолган 1,5 мавсум давомида Наманган жамоаси либосида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 41 та учрашувда майдонга тушган. Ушбу ўйинларда Комилов ўз ҳисобига 3 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

«Биз жамоамиз сафида ўтказган ўйинлари учун Шоҳмалик Комиловга миннатдорчилик билдириб, унинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз», — дейилади «Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати томонидан берилган расмий ахборотда.

Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати
Киритилди: 18:32, 24.07.2026.
Ўқилди: 903 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик