Каталониянинг «Барселона» клуби португалиялик ҳимоячи Жоау Канселуни тўлиқ сотиб олиш борасидаги трансферни якунлашга яқин турибди.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, «Барселона» футболчининг тўлиқ трансферини жамоанинг Англиядаги мавсум олди ўқув-машғулот йиғини якунланганидан сўнг расмийлаштиришни режалаштирмоқда.
Португалиялик 32 ёшли ҳимоячи клуб билан шахсий шартнома шартларини аллақачон тўлиқ келишиб олган ва фақатгина «Барселона»га ўтишни хоҳламоқда. Ҳозирда Каталония клуби қолган баъзи солиқ масалаларини ҳал қилгач, Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби билан битимнинг сўнгги тафсилотларини ўзаро мувофиқлаштириб олиши қолган.













