Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Эндрик ўғлига Кендрик деб исм қўяди. Тармоқда ушбу ноодатий исмга аллақачон изоҳ топишди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрик турмуш ўртоғи, блогер Габриэли Миранда билан биргаликда Сан-Паулуда илк фарзандлари дунёга келиши олдидан байрам ташкил этишди. Тадбир давомида бўлажак ота-она илк бор ўғилларининг исмини ошкор қилишди.

Жуфтликнинг 120 га яқин қариндошлари ва дўстлари ташриф буюрган байрамда меҳмонлар эътиборини гўдакнинг исми туширилган безак лавҳаси тортиб олди — Кендрик. Айнан шу деталь ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бирига айланди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу исм танлови америкалик машҳур рэпер Кендрик Ламар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди. Баъзилар бу қарорни оригинал деб аташган бўлса, бошқалар ҳазил аралаш бола «аллақачон саҳна тахаллуси билан туғилади» деб изоҳ қолдиришди. Эндрик ва Габриэлининг ўзлари эса нима учун айнан ушбу вариантда тўхталишганига изоҳ беришмади.

Габриэли Миранданинг ҳомиладорлиги ҳақида жорий йилнинг апрель ойида маълум бўлган эди. Ўшанда эр-хотин биринчи фарзандларини кутишаётганини эълон қилишган, кейинроқ эса ўғил фарзанд кутишаётганини аниқлашган эди. Энди эса жуфтлик унинг исмини ҳам расман тасдиқлади.

Киритилди: 19:24, 24.07.2026.
Ўқилди: 879 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик