Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Атлетико»нинг позицияси ўзгармади: Альварес «Барселона»га сотилмайди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Хулиан Альварес «Барселона»да ўйнаш истагида эканини бир неча бор шама қилган эди. Шунга қарамай, «Атлетико» аргентиналик футболчини каталонияликларга сотиш ниятида эмас.

La SER манбасига таяниб The Touchline берган хабарга кўра, «Атлетико»нинг позицияси ўзгармасдан қолмоқда: «матрасчилар» Альваресни «Барселона»га сотмайди. Мадридликлар Хулианни сотиши мумкин бўлган ягона клуб бу — «Арсенал».

26 ёшли Хулиан Альварес нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари томонидан 120 миллион еврога баҳоланмоқда. Аввалроқ Альварес «Атлетико»нинг шу ёзда уни «Барселона»га сотиш бўйича берган ваъдасини бажармаганидан хафа бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 23:15, 24.07.2026.
Ўқилди: 1650 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик