Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Рома» «Челси» вингери Гиттенсни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -1

«Рома» «Челси»нинг қанот ҳужумчиси Жейми Гиттенс билан таркибини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Рим клуби ушбу футболчини аввалроқ шартнома имзолашга уринган, аммо эндиликда «Вест Хэм Юнайтед»дан «Ал-Ҳилол»га ўтаётган Крисенсио Саммервиллга муқобил номзод сифатида кўрмоқда.

Жейми Гиттенс «Челси», «Рединг», «Манчестер Сити» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. Катталар даражасида футболчи 2022 йилдан 2025 йилгача дортмундликлар шарафини ҳимоя қилган. Ўтган клуб мавсумидаги 27 та ўйинда у битта гол урди ва бешта голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, Гиттенснинг амалдаги бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 23:17, 24.07.2026.
Ўқилди: 197 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик