Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Интер» Кристиан Ромеро учун шартнома тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

Мавжуд маълумотларга кўра, Миланнинг «Интер» клуби «Тоттенхэм» капитани Кристиан Ромерони ўз сафига қўшиб олиш бўйича таклиф тайёрламоқда.

28 ёшли футболчи шу ёзда «Тоттенхэм»ни тарк этиши мумкин, миш-мишлар аргентиналик ҳимоячини Европанинг бир нечта гранд клублари билан боғламоқда. Аввалроқ матбуотда «Барселона», «Реал» ва «Атлетико» томонидан қизиқиш борлиги ҳақида ёзилган эди.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, «Интер» Ромерони мажбурий сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирмоқда. Италияликлар футболчига 2031 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилишга тайёр. Transfermarkt портали аргентиналикни 50 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳимоячининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 09:19, 25.07.2026.
Ўқилди: 327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик