Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Барселона» «Европа» клубига қарши ёпиқ ўйин ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» кейинги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Жума куни Ханс-Дитер Флик жамоаси ёзги илк ўртоқлик учрашувини ўтказди. «Кўк-анорранглилар»га Барселонада жойлашган ва Испаниянинг учинчи дивизионида иштирок этувчи «Европа» жамоаси рақиблик қилди.

«Барселона» ва «Европа» ўртасидаги баҳс ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. Флик жамоаси 4:1 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди, бу ҳақда «кўк-анорранглилар»нинг расмий сайтида хабар берилди. Каталонияликлар гол муаллифлари ҳақида маълумот беришмади, аммо ўйиндан бир нечта фотосуратларни эълон қилишди.

«Барселона» 2026/2027 йилги мавсумдаги илк расмий ўйинини 23 август куни «Эльче»га қарши ўтказади.

Киритилди: 09:29, 25.07.2026.
Ўқилди: 852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик