Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Интер» Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 40 миллион евро тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби Аргентина терма жамоаси ва Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерони ўз сафига қўшиб олишга жиддий бел боғлаган.

Инсайдер Джанлуиджи Лонгарининг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, эҳтимолий битим бўйича клублар ўртасида музокаралар бўлиб ўтган. «Нерадзурри» раҳбарияти 28 ёшли футболчининг трансфери учун тахминан 40 миллион евро тўлашга тайёр.

Ромеро 2022 йилнинг августидан бери Лондон жамоасида тўп суриб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2029 йилнинг июнь ойи охирида ниҳоясига етади. Transfermarkt портали экспертлари аргентиналик футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 14:20, 25.07.2026.
Ўқилди: 688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик