Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Атлетико» «ПСЖ» ярим ҳимоячиси билан кучайди

Баҳо:
+ | -

Кореялик ярим ҳимоячи Ли Кан Ин Франциянинг «ПСЖ» клубини тарк этди ва Испания Ла Лигасига кўчиб ўтди. 25 ёшли ҳавбек Мадриднинг «Атлетико» клуби футболчисига айланди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.

Осиёлик футболчи «матрасчилар» билан 2031 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган узоқ муддатли меҳнат шартномасини имзолади. Аввалроқ матбуотда битим суммаси 35 миллион еврони ташкил этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Франция чемпионатининг ўтган мавсумида Ли Кан Ин Париж жамоаси сафида 27 та учрашувда майдонга тушди. Кореялик футболчи ўз ҳисобига 3 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Ярим ҳимоячи ҳисобида 3 та сариқ карточка ҳам бор.

Киритилди: 14:24, 25.07.2026.
Ўқилди: 730 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик