Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Родри клубларнинг ўзаро келишувини кутмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Мадриднинг «Реал» клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Ҳозирда ЖЧ-2026 ғолиби ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси «қироллик клуби»нинг «шаҳарликлар» билан трансфер бўйича келишишини кутмоқда. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Аввалроқ матбуотда Родри «Манчестер Сити» раҳбариятини Мадрид грандига ўтиш истаги борлиги ҳақида хабардор қилгани айтилган эди.

Ўтган мавсумда Родри барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:32, 25.07.2026.
Ўқилди: 884 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик