Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

"Манчестер Сити" Гвардиола хонасидаги буюмларни аукционга қўйди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" Пеп Гвардиола хонасидаги буюмларни хайрия аукционига қўйди.

"Пеп видолашуви" коллекциясида 25 та буюм бор, уларнинг ҳақиқийлиги клуб томонидан тасдиқланган. Мухлислар мураббийнинг офис креслоси, ҳуштак, кофе стаканлари, стол чироқчаси, хушбўй тутатқилар тўплами, машғулот кийимлари ва тактик ёзувлар ёзилган дафтарларни сотиб олишлари мумкин.

Энг қиммат лот Эрлинг Ҳааланднинг Премьер-лигадаги 100-голини киритган тўп бўлиб қолмоқда. Унга таклиф 10 000 фунт стерлингга яқинлашди. Гвардиоланинг курткаси 3600 фунт стерлингдан, стол креслоси 2100 фунт стерлингдан, тутатқи таёқчалари тўплами 1300 фунт стерлингдан, тактик ёзувлар ва ручкалар тўплами 1100 фунт стерлингдан ортиққа баҳоланмоқда.

Шунингдек, мураббий столидан кичик ҳайкалчалар ва эсдалик буюмлари, унинг офисининг деворларига осилган фотосуратлар ва Гвардиоланинг мураббий сифатидаги сўнгги уй ўйинидан олинган дарвоза тўрларининг парчалари ким ошди савдосига қўйилган.

Барча маблағ болалар ва катталарга футбол дастурлари орқали ёрдам берадиган Cитй ин тҳе Community хайрия ташкилотига ўтказилади. Гвардиола клубдаги ўн мавсумдан сўнг шу йил ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:57, 25.07.2026.
Ўқилди: 695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик