Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 1-1 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 2-1 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 3-0 Ас-Садд
14/09 23:45 Интер 5-3 Удинезе
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси — CAFA чемпиони!

Баҳо:
+1 | -

Тожикистонда ўтказилган CAFA U-20 Women’s Championship 2026 мусобақаси ўз якунига етди. Сўнгги турда Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси мезбон Тожикистон U-20 терма жамоасини 7:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолиби бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Наргиза Маматалиева ҳисобни очди. Кейин эса Шаҳзода Алихонова икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоамиз устунлигини мустаҳкамлади. Тайм якунига яқин терма жамоа сардори Шаҳноза Деканбоева ҳам гол муаллифлари қаторидан жой олди ва биринчи бўлим 4:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам Виктория Сирота шогирдлари ташаббусни қўлдан чиқармади. Севинч Ғуломова бурчак тўпидан кейин ҳисобни 5:0 кўринишига келтирди. Орадан ўн дақиқа ўтиб, Ёдгора Юсупова пенальтидан аниқ зарба йўллади. Учрашувдаги сўнгги голни эса 78-дақиқада Мария Дахова киритди.

Шу тариқа Виктория Сирота бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси мусобақани 3 учрашувда 7 очко билан якунлаб, CAFA U-20 Women’s Championship 2026 турнири чемпионига айланди.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 05:42, 26.07.2026.
Ўқилди: 2650 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик