Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Мареска Гвардиоладан нусха кўчирмоқчи эмаслигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска ўзидан олдинги мураббий Хосеп Гвардиоладан нусха кўчириш нияти йўқлигини айтди.

«Қандайдир ўхшаш концепциялар бўлиши мумкин, аммо ҳар бир мураббий индивидуалдир. Бошқа мураббийларнинг ғояларини шунчаки нусхалаб, татбиқ эта оладиган мутахассислар бор деб ўйламайман — бу мураккаб нарса. Мен футболга ундай қарамайман ва айнан шу сабабли «нусха кўчириш ва жойлаштириш» тизимига ишонмайман», — дея Маресканинг сўзларини келтиради Goal портали.

Қайд этиш жоизки, ўз вақтида Энцо Мареска «Манчестер Сити»да Хосеп Гвардиоланинг мураббийлар штабида фаолият юритган. Мустақил равишда эса Мареска бир қанча жамоаларни, жумладан, «Челси»ни бошқарган. «Аристократлар» Энцони 2026 йилнинг 1 январида истеъфога чиқаришган эди.

Киритилди: 09:12, 26.07.2026.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик