Кириш Регистрация

Расман: Япониялик ҳужумчи АПЛга кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

АПЛ клуби «Ипсвич» Япония терма жамоаси ҳужумчиси Дайдзэн Маэданинг «Селтик»дан трансфер қилинганини расман эълон қилди. BBC хабарига кўра, трансфер суммаси тахминан 11,6 миллион еврони ташкил этди, 28 ёшли футболчи билан эса уч йиллик шартнома имзоланди.

«Мен ҳар доим АПЛда ўйнашни орзу қилганман ва ушбу орзумни айнан шу клубда амалга ошираётганимдан жуда бахтиёрман. «Ипсвич» вакиллари билан мулоқот жуда манзур бўлди ва илк суҳбатлардан оқ клуб томонидан билдирилган ишончни ҳис қилдим», — деди Маэда шартнома имзоланганидан сўнг.

«Менинг мақсадим ҳар доим бир хил — охиригача курашиш, голлар уриш, голли узатмалар бериш ва жамоа манфаати учун қўлимдан келган барча нарсани қилиш», — дея қўшимча қилди у.

Маэда 2022 йил бошидан бери «Селтик»да тўп суриб келаётган эди ва 4 ярим мавсум давомида жамоанинг ҳақиқий тимсолларидан бирига айланди. У Глазго клуби сафида 212 та ўйинда майдонга тушиб, 79 та гол урган ва 5 марта Шотландия чемпионлиги, 3 марта мамлакат Кубоги ҳамда 2 марта Шотландия лигаси Кубогини қўлга киритган.

Киритилди: 09:16, 26.07.2026.
Ўқилди: 1240 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик