Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Эммануэль Пети «Бавария» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар лигаси ҳамда Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинларида муваффақиятсиз иштирок этганидан сўнг «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар сафидан чиқиб кетди деб ҳисоблайди.
«Харри Кейннинг «Олтин тўп» учун имкониятлари аллақачон тугади. Агар фақат унинг Германия чемпионатидаги ўйинларига баҳо берадиган бўлсак, эътирозга ўрин йўқ. Аммо Чемпионлар лигаси ва терма жамоада, айнан ҳал қилувчи баҳслар вақти келганида у кўринмай қолди. Мен уни бош айбдор қилмоқчи эмасман, чунки у қўлидан келган ҳамма нарсани қилди ва кўп гол урди. Бироқ ҳал қилувчи ўйинларда Кейн фарқни юзага келтира олмади, худди Чемпионлар лигасида бўлгани каби. Шу сабабли ҳозир ундан олдинда турган бир нечта номзодлар бор», — дея Петининг сўзларини келтиради Goal.
Мукофотга бошқа даъвогарлар ҳақида гапирганда, Пети Ламин Ямал, Родри ва Лионель Мессини алоҳида ажратиб кўрсатди.













