Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Расман: «Наполи» Вергара билан янги шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Антонио Вергара ўзининг ҳозирги клуби — «Наполи» билан янги меҳнат шартномасини имзолади. Бу ҳақда Неаполь клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Томонлар ўртасидаги янги шартнома 2031 йилнинг июнь ойигача мўлжалланган. Келишувда шартнома муддатини яна узайтириш имконияти кўзда тутилган банд мавжуд.

Антонио «Наполи» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада ўтган йилнинг август ойидан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Ярим ҳимоячи неаполитанликлар сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

А Сериянинг ўтган мавсумида «Наполи» турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб, УЕФА Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган эди.

Киритилди: 09:57, 26.07.2026.
Ўқилди: 421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик