Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Боруссия»дан кетган Брандт икки клубдан таклиф олди

Баҳо:
+ | -

Эркин агент Юлиан Брандт Дортмунднинг «Боруссия» клубини тарк этгач, фаолиятини Англия ёки Нидерландияда давом эттириши мумкин.

Sky Sports маълумотларига кўра, 30 ёшли германиялик ярим ҳимоячи «Лидс» ва «Аякс» клубларидан таклиф олган. Бунда футболчининг ўзи «Лидс»га ўтишга кўпроқ мойил бўлиб турибди, чунки уни Англия чемпионатида тўп суриш имконияти кўпроқ ўзига жалб қилмоқда.

Шунингдек, Брандт яқин орада муайян таклиф тушса, А Серияга кўчиб ўтиш вариантига ҳам очиқ.

«Лидс» келишув бўйича ишларни давом эттирмоқда. Футболчининг отаси ва агенти Юрген Брандт яқинда клубнинг машғулот базасига ташриф буюрди.

Ўтган мавсумда 30 ёшли Брандт клуб даражасидаги 41 та ўйинда 11 та гол урган ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Германия терма жамоаси сафида 48 та ўйин ўтказган футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 09:59, 26.07.2026.
Ўқилди: 677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик