Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Де Дзерби Бергвалль ҳақида: «Биз ҳаммамиз учун энг яхши ечимни топамиз»

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби клубда қолишни истамайдиган ва жамоа шарафини ҳимоя қилишдан фахрланмайдиган футболчилар уни тарк этиши кераклигини айтди.

Италиялик мутахассиснинг ушбу сўзлари ярим ҳимоячи Лукас Бергвалль атрофидаги ноаниқликлар фонида янгради. Швециялик футболчи «Тоттенхэм»нинг мавсумолди тур таркибидан жой олган, аммо жамоадан кетиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

«Мен «Тоттенхэм»га келган илк кунимдаёқ ўз позициямни аниқ белгилаб олганман. Бу ерда бўлишни истамайдиган, ушбу клубда ўйнашдан бахтиёр ва фахрда бўлмаган ҳар бир киши кетиши керак», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради ESPN.

Шу билан бирга, мураббий Бергвалльнинг келажагини ҳали у билан шахсан муҳокама қилмаганини таъкидлади.

«Мен ҳали Лукас билан гаплашганим йўқ. Яқин кунларда буни амалга ошираман ва биз клуб учун, у учун, мен учун ва барчамиз учун энг яхши ечимни топамиз. Ҳеч қандай низосиз. Лукас — жуда ва жуда катта талант», — дея қўшимча қилди мутахассис.

Аввалроқ «шпорлар» ушбу ўйинчи бўйича «Ноттингем Форест» ва «Ньюкасл»дан тушган таклифларни рад этишган эди.

Киритилди: 10:03, 26.07.2026.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик