«Бавария»да спорт директори лавозимини эгаллаб турган Кристоф Фройнд Майкл Олисени «Реал» билан боғлашаётган миш-мишлар юзасидан ўз фикрини билдирди.
«Олисе ва «Реал» ҳақидаги миш-мишларми? Бу биз учун умуман мавзу эмас. Биз Майклнинг таътилдан қайтишини интиқлик билан кутяпмиз. Олисе янги мавсумда ҳам, худди ўтганида бўлгани каби, «Бавария»да муҳим роль ўйнайди», — дея Фройнднинг сўзларини келтиради The Touchline.
24 ёшли Майкл Олисенинг бозор қиймати 170 миллион еврога баҳоланмоқда.













