Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили

Эрон футбол федерацияси ОФК футзал қўмитасини «ўта заиф ташкилот» эканликда айблади

Баҳо:
+ | -

Эрон футбол федерацияси ОФКнинг куни кеча қабул қилган қарорларидан жиддий шикоят қилди. Бу ҳақда Teammelli.com шундай ёзади.

Эронликларнинг ОФК футзал қўмитасига эътирозининг сабаби клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энди доимгидек ҳар йили эмас, балки икки йилда бир марта ўтиши бўлган. Қитьамиз футболи раҳбарияти эса ўз қарорини кўплаб футзал клубларининг иқтисодий муаммолари ва мусобақага қизиқишнинг жуда пастлиги билан изоҳлаган. Қўшимча қилишларича, Осиёнинг аксарият мамлакатлари доимий футзал лигаларига эга эмаслар. Ҳатто мамлакат чемпионлари ҳам қитьа биринчилигида иштирок этиш учун молиявий талабларни бажара олишмаяпти.

Эрон футбол федерацияси эса, қарор ўз кучида қолган тақдирда, ҳар икки йилда бўладиган чемпионатларда иккитадан клуби иштирок этиши таъминланишини сўрамоқда.

Бу каби эътирозлар тўртинчи бор ўтказилган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Эрон вакили "Гити Пасанд" финалда Таиланднинг "Чонбури" клубига пенальтилар сериясида ютқазганидан сўнг пайдо бўлган. Мусобақага Япониянинг Нагоя шаҳри мезбонлик қилганди.

Хабарингиз бор, Эрон қитьамиз футзалида мутлақ биринчи ўринда турувчи мамлакатдир.

Эрон футзал қўмитаси вакили Саид Ризо Ифтихорининг қайд этишича, Эрон Осиёнинг бир қатор мамлакатларини ўзларининг эътирозларига қўшилишга чорлаб қолади. Ифтихори, шунингдек, ўз сўзида ФИФА томонидан тасдиқланган Осиё футзал қўмитасини заиф ташкилот эканликда айблаб, жумладан шундай деган: "Нима бўлган тақдирда ҳам, қўмита аъзолари фақат ўз манфаатларини кўзлаб, ўз қизиқишларига қараб иш тутишмоқда. Профессионал тарзда ишлаётганлар эса аслида бизмиз. Ахир биз Сенегал, Непал ёки Бангладеш эмасмизку. Эрон Европа ва Лотин Америкаси билан баҳслашмоқда!"

Манба: www.teammelli.com
Киритилди: 19:19, 15.09.2013.
Ўқилди: 5356 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.