Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Неймар «Сантос» сафидаги голидан сўнг ўз хейтерларига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Сантос» ҳужумчиси Неймар Бразилия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Шапекоэнсе»га қарши баҳсда (2:2) иккита гол урди.

36-дақиқада Неймар ҳисобни очди. У голни нишонлашни ўз хейтерларига йўлланган мурожаатга айлантирди. Аввалига футболчи мухлисларнинг ҳуштакларига жавобан қўлини қулоғига олиб борди, сўнгра тармоқда салбий изоҳлар қолдираётган хейтерлар гўёки буни пул эвазига қилишаётганига шама қилди. Бундан ташқари, у бурчак байроқчасини суғуриб олиб, гольф зарбасини тақлид қилди.

89-дақиқада ҳужумчи пенальтини аниқ амалга оширди — бу «Сантос»га мағлубиятдан қутулиб қолиш имконини берди.

Киритилди: 11:03, 26.07.2026.
Ўқилди: 1415 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик