Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Кевин Де Брюйне келганидан бир йил ўтиб «Наполи»ни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Кевин Де Брюйне шу ёздаёқ «Наполи»ни тарк этиши мумкин, хабар беради инсайдер Николо Скира Х ижтимоий тармоғида.

Манба маълумотларига кўра, бельгиялик ярим ҳимоячи неаполликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг режаларидан асосий ўрин эгалламаган.

Де Брюйненинг «Наполи» билан шартномаси яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланганига қарамай, унинг клубдаги келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

Ўтган мавсумда 35 ёшли бельгиялик футболчи барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Шу билан бирга, у турли жароҳатлар сабабли кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди. Бельгиялик футболчи ўтиб кетган Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиб, чорак финалгача етиб борган эди.

Киритилди: 11:06, 26.07.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик