Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Интер» спорт директори Кристиан Ромерога қизиқиш борлигини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

«Интер» спорт директори Пьеро Аузилио Милан клуби «Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерога қизиқиш билдираётганини тасдиқлади.

«Бизнинг қизиқаётганимиз аниқ, бу ҳақиқат. Биз унинг агенти ва «Тоттенхэм» билан гаплашдик. Натижаси нима бўлишини вақт кўрсатади», — дея Аузилио сўзларини келтиради Фабрицио Романо.

Ромеро шу ёзда «Тоттенхэм»ни тарк этиши кутилмоқда. У ўтган йили узоқ муддатли шартнома имзолаган эди, аммо «шпорлар» АПЛда кетма-кет икки мавсум 17-ўринни эгаллаганидан сўнг жамоадан кетишни хоҳламоқда.

Бироқ, хабарларга кўра, Ромерони сотиб олиш «Интер» учун молиявий жиҳатдан мураккаб кечади, шу сабабли бу трансфер тез орада ҳал бўлиши эҳтимолдан йироқ.

Киритилди: 11:23, 26.07.2026.
Ўқилди: 491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик