«Ньюкасл»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс Лондоннинг «Арсенал» клуби трансфер нишони бўлиб қолмоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «канонирлар» келаси ҳафтада ярим ҳимоячи трансфери бўйича ишларни давом эттиришади. Премьер-лига чемпиони Гимараэс бўйича таклифни яхшилашни ният қилган.
28 ёшли ярим ҳимоячи Transfermarkt портали томонидан 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «қарғалар» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Англия чемпионатининг ўтган мавсумида Бруно 29 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 5 та голли узатмани ёзиб қўйди.













