Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

«Ювентус» «ПСЖ» ҳужумчиси трансферига яқинлашди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» Рандаль Коло-Муани трансфери бўйича «ПСЖ» билан музокараларда илгарилади.

Турин клуби битимни июль ойи охиригача расмийлаштиришга умид қилмоқда. Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, «Ювентус»нинг футболчи бўйича сўнгги таклифи 40 миллион евродан ошади. Бундан ташқари, томонлар футболчининг кейинги қайта сотувидан олинадиган фоизни муҳокама қилишмоқда. Шу билан бирга, парижликлар дастлаб ҳужумчини 50 миллион еврога баҳолашган эди.

Таъкидланишича, музокараларда «Ювентус»нинг қўшимча устунлиги — Коло-Муанининг ўзи фаолиятини айнан Туринда давом эттиришни хоҳлаётганидир.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи «Ювентус»да ижара асосида тўп сурган. У туринликлар сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва шерикларига 3 та голли узатма етказиб берди.

Киритилди: 20:19, 26.07.2026.
Ўқилди: 1193 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик