"ПСЖ" Франциядаги кенг кўламли ёнғинларга бағишланган баёнот берди.
Мамлакатдаги аномал иссиқлик фонида ўрмон ёнғинлари бошланди. Бир қатор департаментларда энг юқори даражадаги об-ҳаво хавфи эълон қилинди. Олов қамраб олган ҳудудлар майдони 42 минг гектарга етгани хабар қилинди. ОАВ маълумотларига кўра, мамлакат жануби-ғарбида 220 минг атрофида киши эвакуация қилинган.
"Пари Сен-Жермен" ҳозирда бутун Францияни қамраб олган ёнғинларга қарши курашга жалб этилган ўт ўчирувчиларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдиради.
Бизнинг хаёлимиз ва хайрихоҳлигимиз ушбу даҳшатли ёнғинлардан жабр кўрганлар билан биргадир. Уларга ва одамларни ҳамда мамлакатимиз ҳудудини ҳимоя қилиш учун тиним билмай меҳнат қилаётганларнинг барчасига матонат тилаймиз", — дейилади Париж клуби хабарида.













