Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Манчестер Юнайтед» Рэшфорддан «Рома» футболчиси Коне трансферида фойдаланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» «Рома» ярим ҳимоячиси Ману Конега қизиқиш билдиришда давом этмоқда. «Бўрилар» 25 ёшли футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, «қизил иблислар» раҳбариятида Конени кўрсатилган суммага сотиб олиш мақсадга мувофиқлиги бўйича ягона фикр йўқ. «Манчестер Юнайтед» Франция терма жамоаси аъзосининг нархини туширишга ҳаракат қилмоқчи. Ушбу мақсадда манкунианликлар битимга ҳужумчи Маркус Рэшфордни қўшишлари мумкин.

Бироқ англиялик футболчининг мавсумига 11 миллион евролик маоши тўсиқ бўлиши мумкин. Рэшфордни «Рома»га ижарага бериш ва бунда маошнинг катта қисмини Англия клуби тўлаб бериши эҳтимолга яқинроқ вариант сифатида кўрилмоқда.

Киритилди: 20:36, 26.07.2026.
Ўқилди: 373 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик