Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Кьеза «Ливерпуль»даги янги роли ҳақида гапириб берди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» форварди Федерико Кьеза клубни тарк этиш нияти йўқлигини ва янги бош мураббий Андони Ираола қўл остида муҳим роль ўйнашга умид қилаётганини айтди. 28 ёшли италиялик «Сандерленд»га қарши ўртоқлик ўйинида (4:2) гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

«Ҳозир бу ерда бахтиёрман. Клубни ва мухлисларни яхши кўраман, ўз имкониятимга эга бўлиш учун қўлимдан келган барча нарсани қиляпман», — деди Кьеза ўйиндан сўнг Mirror нашрига берган интервьюсида.

Футболчининг сўзларига кўра, Ираола ундан аввалгидек қанотда фойдаланишни режалаштирмаяпти.

«Бу янги боб. Мураббий мени марказий ҳужумчи позициясига қўйди ва мени айнан ўша ерда кўришни хоҳламоқда», — дея қўшимча қилди Кьеза.

Ўтган мавсумда футболчи клуб миқёсида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 05:21, 27.07.2026.
Ўқилди: 493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [3335]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [3176]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [3170]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [3163]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [2761]

«Арсенал» Винисиус учун тўлай оладиган маош миқдори маълум бўлди [2171]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [2135]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [2105]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [2044]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси клуб учун ҳужумчи топди: «У 35 тадан ортиқ гол уриши мумкин эди» [2007]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик