Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«ПСЖ» Диоманде бўйича таклифини қайтариб олди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» «Лейпциг» вингери Ян Диоманде трансферидан воз кечганини маълум қилди, чунки ўтиш учун сўралаётган сумма ва ҳужумчининг маош бўйича талаблари асоссиз равишда ошириб юборилган.

Аввалроқ 19 ёшли вингер 100 миллион евродан ортиқ суммага «Реал»га ўтаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.

«Пари Сен-Жермен» расман ўз таклифини қайтариб олди ва Ян Диоманде трансфери бўйича барча музокараларни тўхтатди.

Сўралаётган трансфер суммаси, шунингдек, маош талаблари мутлақо номутаносиб бўлиб, бозор мувозанатини бузиши мумкин эди. «ПСЖ» қатъий молиявий бошқарув ва таркиб мувозанатини сақлаш принципларидан чекинмоқчи эмас.

Лига чемпионларининг амалдаги икки карра ғолиби ва сўнгги йилларнинг энг совриндор клуби бўлмиш «ПСЖ» ўзини сунъий равишда трансфер нархларини оширишга ёки маълум воситачиларнинг ҳаракатларига тортишларига йўл қўймайди.

Клуб ўзининг трансфер стратегиясни босиқлик ва ишонч билан, танланган курсга амал қилган ҳолда давом эттиради», — дейилади парижликларнинг журналист Аранча Родригес келтирган баёнотида.

Киритилди: 05:35, 27.07.2026.
Ўқилди: 1517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик