Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Ювентус» Стоунзни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» «Манчестер Сити»нинг собиқ ҳимоячиси Жон Стоунзни эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

32 ёшли футболчи «Сити» билан шартномаси якунига етгач, эркин агент мақомини олган эди. Инсайдер ва журналист Жанлука Ди Марцио бераётган маълумотларга кўра, «Юве» раҳбарияти трансфер шартларини муҳокама қилиш учун Стоунзнинг вакиллари ва агенти билан бевосита алоқага чиққан.

Олдинроқ тажрибали ҳимоячига Италиянинг бошқа бир клуби — «Интер», шунингдек АПЛнинг «Арсенал», «Челси» ва «Эвертон» жамоалари томонидан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабар берилган эди. Бироқ Турин клуби ҳозирда шартнома таклиф қилиш бўйича энг фаол ҳаракат қилаётган жамоа бўлиб турибди.

Стоунз ЖЧ-2026 турнирида Англия терма жамоаси сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, муваффақиятли иштирок этди. «Манчестер Сити»даги 10 йиллик фаолияти давомида у 6 марта Премьер-лига ва 1 марта Лига чемпионлари кубогини қўлга киритган.

Киритилди: 05:37, 27.07.2026.
Ўқилди: 522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик