Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Рома» Кастро учун қанча тўлаши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Болонья»га тегишли бўлган аргентиналик 21 ёшли ҳужумчи Сантьяго Кастро фаолиятини «Рома»да давом эттиришга жуда яқин турибди.

Римликлар ёш ҳужумчининг трансфери учун 30 миллион евро кафолатланган сумма тўлашади. Бу кўрсаткич Transfermarkt порталининг футболчига қўйган бозор қиймати билан деярли бир хил. Бундан ташқари, шартномада футболчининг майдондаги муваффақиятли кўрсаткичлари учун яна 5 миллион еврогача бонуслар кўзда тутилган.

Ўтган мавсумда Кастро А Серияда 7 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди (барча турнирлар доирасида эса 51 та ўйинда 11 гол ва 4 ассист қайд этган). Унинг ўйини «Болонья»нинг турнир жадвалида 8-ўринни эгаллашига катта ёрдам берди.

Киритилди: 06:23, 27.07.2026.
Ўқилди: 236 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик