Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Бешиктош» Муҳаммад Салоҳ трансферини бугуннинг ўзида эълон қилиши мумкин — манба

Баҳо:
+ | -

«Бешиктош» бугун қанот ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг трансферини расман эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда туркиялик журналист Атакан Курт X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, клуб мисрлик футболчининг фамилияси туширилган ўйин либосларини тайёрлаб бўлган. Шунингдек, трансферга оид барча ташкилий ишлар ҳам якунланган.

Журналистнинг таъкидлашича, Салоҳнинг «Бешиктош»га ўтгани бугун расман эълон қилиниши кутилмоқда. Шундан сўнг футболчини аэропортда тантанали кутиб олиш ва кейинроқ «Бешиктош» стадионида шартнома имзолаш маросимини ўтказиш режалаштирилган.

Аввалроқ Туркия оммавий ахборот воситалари «Бешиктош» Муҳаммад Салоҳ трансфери устида фаол иш олиб бораётгани ва мисрлик қанот ҳужумчисини ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсад сифатида кўраётганини бир неча бор хабар қилган эди. Салоҳ жорий ёзда «Ливерпуль»ни эркин агент сифатида тарк этди.

Манба: championat.com
Киритилди: 11:51, 27.07.2026.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик