Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Дуглас Луиснинг «Ювентус»даги келажаги яна сўроқ остида қолди

Баҳо:
+ | -

Қониқарсиз ўтган мавсум олди тайёргарлигидан сўнг Дуглас Луиснинг «Ювентус»даги келажаги яна сўроқ остида қолгани хабар қилинмоқда. La Gazzetta dello Sport нашрининг таъкидлашича, бразилиялик футболчи бош мураббий Лучано Спаллеттининг ишончини қозонишда қийналмоқда.

Ярим ҳимоячининг «Базель» ва «Стандард»га қарши ўртоқлик ўйинларидаги ҳаракатлари унинг мураббий режаларидан жой олиш имкониятини камайтиргани айтилмоқда.

Хабарга кўра, Спаллетти Луиснинг паст темпдаги ўйинидан қониқмаган ва тўп билан яхши муомала қила олишига қарамай, майдонда иккиланиб ҳаракат қилаётган деб ҳисоблайди. Бошқа ярим ҳимоячилар тўлиқ спорт формасига кириб бораётгани сабабли, асосий таркибдаги ўринлар учун рақобат янада кескинлашиши кутилмоқда.

Шунингдек, Луиснинг ўтган мавсумдаги «Ноттингем Форест» ва «Астон Вилла»даги ижараларидан сўнг «Ювентус» учун уни тўлиқ трансфер асосида сотиб юбориш қийин бўлиши кутилмоқда.

Натижада, агар у Туринни тарк этадиган бўлса, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ёки оддий ижара келишуви энг эҳтимолий вариант сифатида кўрилмоқда.

Киритилди: 13:23, 27.07.2026.
Ўқилди: 235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик