«Челси» вингери Жейми Гиттенс «Астон Вилла»дан ярим ҳимоячи Морган Рожерснинг 117 миллион фунт эвазига жамоага ўтиши бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Морганнинг трансфери атрофида шов-шувлар жуда кўп бўлди. Биз барча турнирларда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. АПЛ, Англия Кубоги ва биз иштирок этадиган барча мусобақаларда зафар кучиш — асосий амбициямиздир.
Морган каби футболчининг келиб қўшилиши унвонларни қўлга киритишимизга ёрдам беради, деб умид қиламиз.
Таркибимизда рақобат жуда кучли. Биз тинимсиз меҳнат қилишда давом этишимиз ва нималарга қодирлигимизни кўрсатишимиз керак», — деди Жейми Гиттенс.













