Мюнхеннинг «Бавария» клуби Гамбия чемпионатида иштирок этувчи «Гамбинос Старс» клубидан 18 ёшли марказий ярим ҳимоячи Бара Сапоко Ндиайенинг трансфери бўйича келишувга эришди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, африкалик футболчи немис жамоасига доимий асосда келиб қўшилади.
Манба маълумотларига кўра, Ндиайе билан шартнома 2031 йилгача мўлжалланган бўлади. Расмий эълон кейинги ҳафтада берилади. Хабар қилинишича, сенегаллик футболчи мюнхенликларнинг асосий жамоасига қўшилади ва бош мураббий Венсан Компани қўл остида шуғулланади.
2026 йилнинг биринчи ярмини Ндиайе «Бавария»да ижара ҳуқуқи асосида ўтказди. Ўтган мавсумнинг охирида ярим ҳимоячи тўртта ўйинда майдонга тушди. Ёзда Ндиайе Сенегал терма жамоаси билан бирга 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этди ва битта ўйинда майдонга тушди.













