Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ЖЧ-2026’даги ғалабадан сўнг ўз жамоасининг таянч ярим ҳимоячилари — Родри ва Мартин Субимендининг даражасини юқори баҳолади.
Родри Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси сардори бўлди ва якунда турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Аргентинага қарши финал ўйинида (1:0) 99-дақиқада уни Субименди алмаштирди. «Арсенал» таянч ярим ҳимоячиси учун бу ЖЧ ўйинларидаги илк майдонга тушиши эди.
«Барча ҳурматни сақлаган ҳолда, ҳеч кимнинг дилини оғритмоқчи эмасман, лекин мен ҳақиқатдан ҳам Родрига шубҳа қилиш — футбол фаросатига ҳақоратдир деб айтгандим.
У ўз позициясида дунёдаги энг яхши футболчи. Шу билан бирга, бизда Мартин Субименди ҳам бор — у эҳтимол, дунёда иккинчи ўринда турадиган яна бир ажойиб футболчидир.
Родри ўйиндан-ўйинга очилиб борди. Ҳатто 50 фоизга тайёр бўлган Родри ҳам жуда кўпчилик футболчилардан афзалроқ экани — факт», — деди Де ла Фуэнте RTVE эфирида.













