Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон 0-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 0-0 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Арсенал» академиясининг 9 нафар тарбияланувчиси билан профессионал шартнома тузди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» 2026/27 йилги мавсум учун академиянинг 9 нафар ёш футболчиси билан шартнома имзолади. Эндиликда бу иқтидорлар кейинги икки йил давомида клуб тизимида маҳоратини ошириб боришади.

Ушбу рўйхатдан ҳимоячилар Ҳаким Абубакар, Элион Мбала, Даниэль Маккаррон ва Анжелину Педро, яримҳимоячилар Эмерсон Нванери, Тео Одажи-Укуэко ва Чарли Пёрди, шунингдек, ҳужумчилар Жейден Оба ҳамда Жошуа Сесей жой олди.

Уларнинг айримлари ўз ёшидан катталар жамоасида майдонга тушишга ҳам улгурган. Масалан, Нванери УЕФА Ёшлар лигаси ва Премьер-лиганинг дубль таркиблар ўртасидаги мусобақасида ўйнаган бўлса, Маккаррон Шимолий Ирландиянинг «Данганнон Свифтс» клубида катталар футбол тажрибасига эга бўлиб улгурган. Ёш футболчилар ушбу қувончли воқеани «Эмирейтс» стадионида ўтказилган махсус тадбирда оила аъзолари ва клуб мураббийлари даврасида нишонлашди.

Киритилди: 19:27, 27.07.2026.
Ўқилди: 235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик