Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Сергей Лушчан: "Ҳозир сиқилишдан фойда йўқ, бу ўйин ортда қолди"

Баҳо:
+ | -

ОКМК ҳамда "Машъал" ўртасидаги Суперлиганинг 14-тур ўйинидан (2:1) сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

“Биз учун оғир ўйин бўлди. ОКМК ўйинда тотал устунликка эга бўлишини билардик. Кетма-кет учинчи баҳс ҳимоядан ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Бошқа йўлимиз ҳам йўқ. Кераксиз четлатиш содир бўлди, аммо футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Ҳозир сиқилишдан фойда йўқ. Бу ўйин ортда қолди, Суперлигада жон сақлаб қолиш учун олдимизда 10та баҳс бор.

- “Машъал” иккинчи даврани жуда яхши бошлади. Ҳозирги оғир шароитда жамоа мотивацияни қаерда оляпти?
- Билмайман. Биз мотивация олдик деб ўйламайман. Йигитларга ўз таклифимизни бердик, улар қабул қилишди. Йигитларга заррача эътироз йўқ. Биринчи ўйин яхши бўлди, иккинчи баҳсда баъзи камчиликларга йўл қўйдик. Бугун битта вазиятдан ташқари деярли ҳимояда ўйнадик. Биз охриги 10та турга режа қилганмиз. Сентябрдан бошлаб бор кучни ишга солишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир йигитлар ишлашяпти, ўрганишяпти. Тўғри хулоса чиқарсак, ҳаммаси яхши бўлади. Ортиқча гапдан фойда йўқ.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 23:43, 27.07.2026.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик