Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Мирко Еличич: «Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» бош мураббийи Мирко Еличич навбатдаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида жамоасининг ўйини, таркибдаги ўзгаришлар ва трансферлар ҳақида фикр билдирди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, биринчи бўлимда жамоа ўз имкониятларини намойиш эта олмаган.

«Очиқ ўйин бўлмади. Ҳар икки жамоа ҳам ўз футболини кўрсатишга ҳаракат қилди. Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. Рақиб бу вақт ичида тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам, ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда эса вазиятни тўғриладик. Биринчи бўлимдан кейин тезда икки гол урганимиз ўйинни ўзгартирди ва кайфиятимиз кўтарилди», — деди Еличич.

Мураббий биринчи бўлимдаги ҳимоячилар хатоларига ҳам муносабат билдирди.

«Бундай хатолар футболда учраб туради. Бугун бошқачароқ тактик тизимда ўйнадик. Олег Зотеев бизга ёрдам бера олмагани учун уч нафар марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. Узоқ вақтдан бери бу схемада ўйнамаётгандик. Умуман олганда, ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди, лекин енгил хатолардан ҳеч ким суғурталанмаган», — деди у.

Еличич Муҳаммадали Реимов ва Жасур Яхшибоевнинг таркибда йўқлигига ҳам изоҳ берди.

«Реимовнинг терма жамоада орттирган эски жароҳати безовта қиляпти. Уни таваккалчиликка қўймадик. Жасур Яхшибоев ҳам аввалги мушак жароҳатидан тузалган эди, аммо машғулотларда яна ноқулайлик ҳис қилди. Уни ҳам тўлиқ соғаймагунча хавф остига қўйишни истамадик», — деди мутахассис.

Бош мураббий ёзги трансферлар ойнаси ҳақида ҳам тўхталиб, жамоа янги футболчилар излаётганини айтди.

«Бизга янги футболчилар керак. Шу билан бирга, ёшларга ишонч билдиришда давом этамиз. Улар бу даражада ўйнашга тайёр ва тажриба тўплаб бормоқда. Албатта, айрим позицияларда яна бир нечта футболчи жуда асқотар эди», — деди Еличич.

Шунингдек, у Жамшид Саидовнинг «Қизилқум»га бош мураббий бўлиб кетиши мураббийлар штаби учун йўқотиш бўлганини таъкидлади.

«Жамшид менга катта ёрдам бераётганди. Биз жамоага катта ҳисса қўшаётган мутахассисдан айрилдик. Энди Садриддин Абдуллаевнинг вазифалари кенгайтирилди ва у янада кўпроқ масъулиятни зиммасига олади», — деди у.

Николай Ивановнинг захирада қолаётгани ҳақидаги саволга жавобан Еличич буни футболчиларнинг жорий жисмоний ҳолати билан изоҳлади.

«Ҳозир Йован Нишич яхшироқ формада. Шунинг учун унга кўпроқ имконият беряпмиз. Николай ҳам муҳим футболчи ва кейинги ўйинларда вазиятга қараб улардан фойдаланамиз», — дея якунлади Мирко Еличич.

Манба: lok
Киритилди: 23:59, 27.07.2026.
Ўқилди: 346 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик