Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Александр Хомяков: «Футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган «Андижон» — «Бухоро» (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Александр Хомяков иштирок этди.

— Ҳисобни ўзгартириш учун олдинга чиқишга мажбур бўлдик. Шунда рақибда бўш ҳудудлар ва вазиятлар кўпайди. Умуман олганда, курашларга бой ўйин бўлди. Афсуски, ҳужумда ўйинимиз чиқмади. Аслида ҳисоб 0:0 бўлганида гол уришимиз мумкин бўлган битта яхши имконият яратдик. Лекин ундан фойдалана олмадик. Шу боис ҳужумдаги режамиз ишламади, қарши ҳужумларга ҳам самарали чиқа олмадик. Натижада гол ўтказиб юбордик. Энди фақат «Андижон» жамоасини ғалаба билан табриклаш қолди.

— «Бухоро» жамоаси охирги икки ўйинда яхши таассурот қолдирганди. Аммо бугун аввалги учрашувларга нисбатан унчалик яхши ўйнамади. Бунга нима сабаб бўлди?

— Ҳеч нарса бўлгани йўқ. Айтинг-чи, биз айнан қаерда ёмон ўйнадик? Рақиб жамоа бурчак тўпидан гол ургунига қадар кўплаб хавфли вазиятлар ярата олдими? Ўйин жуда муросасиз кечди. Бундай баҳсларда мезбонларга ҳам, меҳмонларга ҳам осон бўлмайди. Шунинг учун жамоамиз ёмон ўйнади, деб айта олмайман. Ҳа, айрим вазиятлардан фойдалана олмадик, ҳужумдаги режамиз тўлиқ амалга ошмади. Аммо, умуман олганда, футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар бор кучини берди, астойдил ҳаракат қилди.

— Собиқ клубингиз — «Андижон»нинг ўйини ҳақида нима дея оласиз? Сиз кутганингиздек бўлдими?

— Бу саволни яхшиси ўзингизнинг мураббийингизга берсангиз яхши бўларди. Менинг фикримни сўраяпсизми? Ҳозир нима ҳам дея оламан? Жамоада малакали футболчилар жамланган. Назаримда, жамоанинг бюджети ҳам катта.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 05:44, 28.07.2026.
Ўқилди: 315 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик