«Рома» «Спортинг» ҳимоячиси Иван Фреснеда билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар берди журналист Элеонора Тротта.
Манба берган маълумотларга кўра, Рим клубининг 21 ёшли испаниялик футболчига бўлган қизиқиши аниқ ва конкрет хусусиятга эга. Шу билан бирга, «Спортинг» ўз ҳимоячиси учун 15 миллиондан 18 миллион еврогача маблағ талаб қилмоқда. Португалия клуби ҳозирда футболчини сотиш вариантини кўриб чиқмаяпти ва уни кейинги мавсумда ҳам жамоада олиб қолишни афзал кўради.
Ушбу позицияга қарамай, «Рома» вазиятни диққат билан кузатишда давом этмоқда. Клуб яқин ҳафталарда бирор-бир имконият пайдо бўлгудек бўлса, музокаралар ўтказишга тайёр.
Фреснеда 2023 йилдан бери «Спортинг» сафида тўп суриб келмоқда, унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи 39 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 2,5 миллион еврога баҳоламоқда.













