Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Футбол тарихида трансферлари учун энг кўп маблағ сарфланган ТОП 5 дарвозабон

Баҳо:
+ | -

«Лидс Юнайтед» «Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорд трансфери бўйича клуб рекордини янгилашга яқин турибди.

Трансфер қиймати 40 миллион фунт ва қўшимча бонусларни ташкил этади. Бу 23 ёшли Англия терма жамоаси посбонини футбол тарихидаги энг қиммат бешинчи дарвозабонга айлантиради.

Траффорд «Манчестер Сити» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У «Бёрнли»даги ижара даврида Чемпионшипда 30 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиб, рекорд ўрнатган эди.

Ўтган ёзда у асосий таркиб посбони бўлиш умидида «Этихад»га қайтганди, аммо Жанлуиджи Доннарумманинг сўнгги паллада жамоага келиб қўшилиши туфайли Премьер-лига доирасида бор-йўғи 4 та ўйинда майдонга тушди, холос.

Шунга қарамай, у «Сити»нинг ички кубоклардаги муваффақиятларида муҳим роль ўйнади ва жамоа Англия кубоги ҳамда Лига кубогида ғолиб чиққан барча баҳсларда майдонга тушди.

Англиялик футболчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлаётганини очиқ-ойдин маълум қилган. Бу ёзда Карл Дарлоуни «Манчестер Юнайтед»га қўйиб юборган «Лидс» эса унга асосий дарвозабон мақомини таклиф қила олади.

Футболчига «Ньюкасл» томонидан ҳам жиддий қизиқиш бўлган эди, аммо Траффорд ўз фаолиятини ривожлантириш учун «Элланд Роуд»ни энг мақбул макон деб топди.

Дунёнинг энг қиммат топ-4 дарвозабони:

  1. Кепа Аррисабалага — 71,6 млн фунт

    «Челси» 2018 йилда «Атлетик Бильбао»га жаҳон рекорди даражасидаги маблағни тўлаган эди. Кепа «Стемфорд Бридж»да барқарор ўйин кўрсата олмади ва кейинчалик ижарада ўз ўйинини бироз ўнглаб олганига қарамай, ҳали ҳам энг омадсиз қиммат трансферлардан бири сифатида тилга олинади.

  2. Алиссон Беккер — 65 млн фунт

    «Ливерпуль» бразилиялик посбонни 2018 йилда «Рома»дан сотиб олган. Алиссон дарҳол дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бирига айланди ва ҳамон «Энфилд»да муваффақиятли тўп сурмоқда.

  3. Андре Онана — 47,2 млн фунт

    «Манчестер Юнайтед» камерунлик посбонни 2023 йилда «Интер»дан ўз сафига қўшиб олди. Онана ажойиб тўп узатиш қобилиятини кўрсатган бўлса-да, қўпол хатолари учун тез-тез танқидга учради. Шу сабабли унинг «Олд Траффорд»даги фаолияти ҳозирча қарама-қарши таассурот қолдирмоқда.

  4. Жанлуиджи Буффон — 32,6 млн фунт

    «Ювентус» италиялик афсонани 2001 йилда «Парма»дан сотиб олган эди. Ушбу трансфер суммаси 17 йил давомида дарвозабонлар учун рекорд бўлиб турди, Буффоннинг ўзи эса афсонавий фаолият олиб борди.

Траффорднинг бу трансфери уни ушбу элита гуруҳига жуда яқинлаштиради ва келажак учун ишончли дарвозабон қидираётган «Лидс» томонидан ташланган жиддий қадам ҳисобланади.

Киритилди: 11:40, 28.07.2026.
Ўқилди: 956 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик