Юрген Клопп Германия терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатидаги илк расмий матбуот анжуманида мамлакатда ёшлар футбол тизимини ривожлантириш қанчалик муҳимлигини таъкидлади. У терма жамоада катта салоҳият кўраётганини ва, айниқса, муваффақиятли чиқиш қилаётган ёш футболчиларга таянишини маълум қилди.
«Номзодларни кўриб чиқдим ва жамоа ҳақида жуда ижобий таассуротга эга бўлдим. Бизда жуда кўп иқтидорли футболчилар бор», — деди Клопп.
Клопп, айниқса, U-17 даражасида зафар қучган ва миллий терма жамоа келажаги учун муҳим вариантга айланиши мумкин бўлган авлодга алоҳида тўхталиб ўтди.
«Биз U-17 даражасида жаҳон ва Европа чемпиони бўлган эдик. Улар ҳозир тахминан 20 ёшга тўлишди. Энди ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ушбу йигитларнинг хизматидан бемалол фойдаланишимиз мумкин», — деди Клопп.













