Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Возинья Чили ассоциацияси қоидалари сабабли «Коло-Коло»да ўз тахаллуси билан ўйнай олмайди

Баҳо:
+ | -

«Коло-Коло»нинг янги футболчиси Возинья Чили футбол ассоциацияси қоидалари туфайли клубда ўз тахаллуси остида майдонга туша олмайди. Регламентга кўра, либоснинг орқа томонида фақат футболчининг расмий фамилияси кўрсатилиши мумкин. Футболчининг тўлиқ исм-шарифи — Хосимар Хосе Эвора Диас, шу сабабли у «Диас» ёки «Эвора Диас» вариантини танлаши керак бўлади. Бу ҳақда Globo нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, ушбу қарор футболчи учун ҳам, клуб учун ҳам нохуш кутилмаган ҳодиса бўлди. «Коло-Коло» Возинья исми туширилган футболкалар сотувидан даромад олишни режалаштирган эди, чунки Кабо-Вердедан бўлган дарвозабон ЖЧ-2026’даги ёрқин ўйини билан мухлислар эътиборини қозонган эди.

Возинья 2026 йилги Жаҳон чемпионатида тўртта ўйин ўтказиб, улардан иккитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Дарвозабоннинг «Коло-Коло»га ўтишдан олдинги охирги клуби Португалия иккинчи дивизионидаги «Шавиш» бўлган эди. Ўтган мавсумда 40 ёшли голкипер барча турнирларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та баҳсда «нўл»га ўйнади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 500 минг еврони ташкил этади.

Кабо-Верде терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этди ва 1/16 финалда Аргентинага имкониятни бой бериб (2:3), мусобақадаги иштирокини якунлади.

Киритилди: 14:33, 28.07.2026.
Ўқилди: 228 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик