Зинедин Зидан Франция миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинлангани ҳақида фикр билдирди.
54 ёшли мутахассис ЖЧ-2030 гача мўлжалланган шартномага имзо чекиб, терма жамоани бошқарди. У ушбу лавозимда Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллади.
«Сўзимни барча ўт ўчирувчиларга қўллаб-қувватлашимни билдиришдан бошламоқчиман, ҳозирда кўплаб оилалар оғир кунларни бошидан кечирмоқда (Франция ва Испанияда ўрмон ёнғинларига қарши кураш давом этмоқда, икки мамлакатдан 300 000 дан ортиқ киши эвакуация қилинган).
Билдирилган ишонч учун раҳмат айтмоқчиман, бугун эрталаб суҳбатлашганимиз ижроия қўмитага ва кундалик меҳнати учун Франция футбол федерациясининг барча ходимларига миннатдорчилик билдираман.
Бугунги кун мен учун — орзуимнинг рўёбга чиқиши. Тўрт ёки беш йил давомида менда клубларни бошқариш бўйича таклифлар бўлди, аммо Франция терма жамоаси учун уларни рад этдим. Бу мен шуғулланишни истаган ягона нарса эди. Буни болалигимдан бери билардим, ёшлар жамоасида бошлаганман ва катталар терма жамоасига тушгунга қадар барча босқичларни босиб ўтганман.
Ушбу жамоа ғалаба қозонишда давом этиши учун бор кучимни бераман, мени руҳлантирадиган ягона нарса шу», — деди Зидан.













