«Ньюкасл» босслари германиялик ҳужумчи Ник Вольтемаде бўйича қарор қабул қилишди. Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълумотларига кўра, «қарғалар» ушбу ёзда 24 ёшли форвард билан хайрлашиш ниятида эмас.
Жамоанинг спорт директори Росс Уилсон жорий трансфер ойнасида Вольтемаденинг кетишига тақиқ қўйди. Функционер янги мавсумда германиялик футболчига умид боғламоқда.
Ҳужумчи ўтган йилнинг ёзида «Штутгарт»дан Англия клубига кўчиб ўтган эди. Унинг трансфери «қарғалар»га 85 миллион еврога тушган.
Ўтган мавсумда Вольтемаде 51 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилди.













