Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Зидан ўз қўл остидаги Франция терма жамоасининг ўйин услуби ҳақида

Баҳо:
+ | -

Зинедин Зидан унинг раҳбарлигида Франция терма жамоаси қайси услубда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Бугун 54 ёшли мутахассис жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллади.

«Тез орада менинг услубимни кўрасиз, сентябрь ойида матбуот анжумани ўтказамиз. Мени ўйиннинг ўзи руҳлантиради. Мен «ўнлик» бўлганман ва мени энг кўп илҳомлантирадиган нарса — гол уриш имкониятидир. Мен Испанияда 25 йил яшадим, бу нимани англатишини биласиз. Майдонда мен етакчи эдим. Бугун эса ўз тажрибам туфайли етакчига айланмоқдаман.

Биз қандай қилиб ғалаба қозонишимизни икки оғиз сўз билан тушунтириб беролмайман. Менинг ажойиб жамоам бор. Вазият билан танишиб чиқишим, ўйинчилар билан учрашишим, уларга ўйин режамни ва биргаликда нима қилишимизни тушунтиришим керак. Шундан сўнг, ушбу жамоа ғалаба қозонишда давом этиш-этмаслиги мураббий сифатида менга боғлиқ бўлади.

Франция терма жамоасининг натижалари ва ўйини ажойиб эди. Ҳаммага ёққани каби менга ҳам ҳамма нарса жуда ёқди. Мухлисларда нолиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ.

Биз бошқача ишлаймиз. Дешам — бу Дешам, Блан — бу Блан, Зидан — бу Зидан. Мен қўлимдан келадиган ишни қилмоқчиман. Франция терма жамоаси ғалаба қозонишда давом этиши учун барқарорликни таъминламоқчиман», — деди Зидан.

Киритилди: 14:48, 28.07.2026.
Ўқилди: 402 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик