Франция терма жамоасининг янги бош мураббийи Зинедин Зидан миллий терма жамоадаги фаолияти футбол ва шахсий ҳаёти ўртасидаги мувозанатни сақлашга имкон беришини айтди.
Бугун Франция футбол федерацияси (FFF) мутахассис билан 4 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилди.
— Миллий терма жамоа бош мураббийлигини ўзига хос тузоқ деб ҳисобламайсизми?
— Бу ерда ҳеч қандай тузоқ йўқ. Бу клубдагидан фарқ қиладиган бошқача иш, лекин бу мени қўрқитмайди. Мен айнан шуни хоҳлаган эдим. Франция терма жамоасидаги иш ва шахсий ҳаётим ўртасидаги мувозанатни сақлашга эришаман ва бу мени тўлиқ қониқтиради.
— «Реал»дан кетганингиздан кейин нима билан шуғулландингиз?
— Мен қўл қовуштириб ўтирмадим: жуда кўп ўйинларни томоша қилдим — ҳатто «Реал»да ишлаган давримдагидан ҳам кўпроқ. Мен умуман Франция терма жамоасини синчковлик билан кузатдим ва кўп нарсаларни пайқадим, — деди Зидан матбуот анжуманида.













